Фото: AP
Пентагон аввалроқ АҚШ гипертовушли қурол яратиш борасида Россия ва Хитойдан ортда қолаётганини билдирганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг янги гипертовушли ракеталари диаметри 70 сантиметрли нишонни 1600 километр масофадан уриши мумкинлигини айтди.
"Биз юзлаб янги кемалар, бомбардимончилар, реактив қирувчилар ва вертолётлар, янги танклар, ҳарбий сунъий йўлдошлар, реактив ракеталар, ҳатто дунёдаги энг тезучар ракетадан 17 баравар тез ҳаракатланувчи ва нишонни марказий нуқтадан 14 дюйм атрофида (35 сантиметр) 1000 миль (1600 километр) масофадан урувчи гипертовушли ракетани қурмоқдамиз", - деди Трамп Вест Пойнт ҳарбий академияси битирувчилари олдида қилган чиқиши чоғида.
АҚШ президенти бу ракета қачон тайёр бўлишига аниқлик киритмади.
Пентагон аввалроқ АҚШ гипертовушли қурол яратиш борасида Россия ва Хитойдан ортда қолаётганини билдирганди.
Маълумот учун, Lockheed Martin корпорацияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун янги ARRW ракетасини ишлаб чиқиш мақсадига 988,8 миллион доллар олган бўлиб, ракетани ишлаб чиқиш Орландо шаҳрида бошланади ва 2022 йил 31 декабрда ниҳоясига етиши лозим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди