23:20 / 16.06.2020
4 115

Samsung дунёдаги энг қайрилган ва қиммат мониторни тақдим этди

Samsung дунёдаги энг қайрилган ва қиммат мониторни тақдим этди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Samsung компанияси эгилган ва жуда қиммат турувчи Odyssey G7 ва G9 мониторларини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Янги Samsung Odyssey мониторлар линейкаси квант нуқталарига эга QLED матрицасида ишлайди — улар эгилган дисплей сабаб компьютер ўйинларини мароқ билан ўйнашга хизмат қилади.

Odyssey G9 томонлар нисбати 32:9 ва пикселлар сони 5120х1440 бўлган 49 дюймли бозордаги энг эгилган дисплейга айланди. У 1000 кд/метр квадрат ёруғликни қўллаб-қувватлайди ва HDR1000 стандарти бўйича сертификатга эга. Корпусга 52 хил рангни таний оладиган ёритиш тизими ўрнатилган.

Ўлчами ва эгилгани сабаб ушбу монитор жуда қиммат туради — 1700 доллар. Бу пулга премиум синфига оид OLED дисплей харид қилиш мумкин.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Odyssey G7 бироз оддий мониторга ўхшайди — унинг диагоналлари 27 ёки 32 дюйм ва томонлар нисбати 16:9. Ёруғлиги ҳам пастроқ (600 кд/метр квадратгача) ва пикселлари сони 2560х1440 ни ташкил этади. Шунингдек, у ҳам бироз эгилган ва ўйин учун мўлжалланган функцияларни қўллаб-қувватлайди.

27 дюймли G7 монитор нархи 700 доллар бўлса, 32 дюймлиси 800 доллардан сотилмоқда. Мониторларни ҳозирда АҚШ ва бошқа кўплаб давлатларда олдиндан буюртма қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung дунёдаги энг қайрилган ва қиммат мониторни тақдим этди