3 451
Samsung компанияси BTS гуруҳи услубида яратилган Galaxy S20+ ва Galaxy Buds+ моделларини тақдим этди
Фото: Samsung
Samsung компанияси Galaxy S20+ 5G флагмани ҳамда Galaxy Buds+ симсиз наушнигининг ўзига хос версиясини тақдим этди. Улар таниқли BTS k-pop гуруҳи услубида яратилган.
«Мазкур янгилик мухлисларга ўзининг севимли гуруҳи билан янада яқин алоқада бўлиш имкониятини тақдим этади», — дейилади хабарда.
Гаджетлар корпусининг ранги билан стандарт версиялардан фарқ қилади: смартфоннинг орқа томони, наушниклар учун ташқи кейс ва Galaxy Buds+ сенсор майдончаси бинафша рангга бўялган. Шунингдек, қурилма корпусларига BTS логотиплари чизилган. Етказиб бериш жамланмаси ҳам фарқ қилади — Galaxy Buds+ қутисига гуруҳнинг расми туширилган. Galaxy S20+ 5G BTS Edition дастурий таъминот мавзуси ҳам BTS’нинг ўзига хос услубида яратилган.
Фото: Samsung
АҚШ аҳолиси Galaxy S20+ 5G BTS Edition ва Galaxy Buds+ BTS Edition моделларини 19 июндан 8 июлга қадар Samsung’нинг расмий сайти орқали буюртма қилишлари мумкин. Смартфонни харид қилганларга наушниклар 50 фоиз чегирма билан тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Samsung компанияси Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra моделларини 2020 йилнинг февралида оммага тақдим этганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради