19:50 / 25.06.2020
741

Samsung Galaxy Fold 2 қандай дизайнга эга бўлиши маълум қилинди

Samsung Galaxy Fold 2 қандай дизайнга эга бўлиши маълум қилинди
Фото: Weibo
Samsung компанияси август ойида Galaxy Note 20 линейкасини, букланувчи Z Flip 5G, шунингдек, Galaxy Fold 2 моделини тақдим этиши керак. Энг сўнгги модель ўзидан олдинги аждодига қараганда бир қатор афзалликларга эга бўлган, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».

Ice Universe никли инсайдер Weibo’даги аккаунти орқали янги қурилма тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилган. Суратларга кўра, смартфон дисплейида компаниянинг барча замонавий флагманлари каби фронтал камера бўлади. Galaxy Fold’нинг биринчи авлодида фронтал датчиклар олиб ташланган эди.

Экран ўлчами 7,3 дан 7,7 дюймгача. Пикселлари сони эса 1680х2213 бўлиб, томонлар нисбати 11,8:9 ни ташкил этади.

Ташқи дисплейнинг ўлчами ҳам каттарган. Galaxy Fold’га 4,6 дюймли панел ўрнатилган бўлса, Galaxy Fold 2’да 6,23 дюймли ва ингича ҳошияга эга 819х2267 пикселли панел ўрнатилади. Унда ҳам камера учун мўлжалланган қирқим мавжуд.

Дастлабки маълумотларга кўра, букланувчан смартфон Snapdragon 865 процессорида ишлайди. Ишлаб чиқарувчи 12/256 гигабайт ва 12/512 гигабайт хотирага эга модификацияларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Қурилманинг автономлигини 4365 мА/соат сиғимга эга аккумулятор таъминлайди. Асосий камера эса учта датчикдан иборат бўлади: 64 Мп, 16 Мп ва 12 Мп.

Ҳозирча Samsung Galaxy Fold 2’нинг нархи ошкор қилинмаган.

Samsung Galaxy Fold 2
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)