2020 йил июн ойи иккинчи ярими ҳолатига кўра «Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси COVID-19 пандемиясининг интернет глобал тезлигига таъсирини эълон қилди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги яна кўтарилган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Жаҳон миқёсида COVID-19 пандемияси шароитида июн ҳолатига кўра интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 2 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса дунё бўйлаб 8 фоизга кўтарилган.
Ўзбекистонда интернет тезлиги эса, симли интернет тезлиги 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 16 фоизга (Mobile Speed Change) ошган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда охирги бир йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Таҳлилларга кўра, интернет тезлиги қарийб 2,3 бароварга ўсган. 2019 йил март ҳолати бўйича тезлик 11,62 Мбит/с. бўлган бўлса, 2020 йил 1 июн ҳолатида 26,77 Мбит/с. ни ташкил этди. 2020 йил 15 июнга келиб эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,59 Мбит/с.гача кўтарилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди