Facebook SDK томонида кузатилаётган кенг миқёсдаги «қотиб қолиш»лар ва секинлашишлар оқибатида iOS'даги қатор оммавий иловалар фаолияти ҳам тўхтаб қолди. Бу ҳақда Яндекс ва бошқа платформалар маълум қилган.
Маълумки, таҳлил қилиш, таргетлаш ва фойдаланувчиларни авторизациядан ўтказиш учун кўплаб иловаларда Facebook SDK'дан фойдаланилади.
Бундай нуқсонлар бутун дунёдаги TikTok, Spotify, Pinterest, Tinder, Viber фойдаланувчилари, Яндекс ва бошқа компаниялар сервис хизматларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Маҳсулотлари Facebook SDK билан боғлиқ бўлган компаниялар мутахассислар эса ушбу муаммони бартараф этиш устида иш олиб боришяпти.
Facebook раҳбарияти ҳам мазкур муаммони билиши ва унинг сабабини топиш устида иш олиб борилаётганини билдирган. Шунга ўхшаш ҳолат май ойида ҳам кузатилган, аммо камчиликлар ўша куннинг ўзида бартараф этилганди.
Манба: Xs.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»