Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тегишли расмий вебсайт саҳифаси хакер(лар) ҳужумига учради. 24 июль куни соат 20.00 ҳолатига кўра, сайт манзили орқали бош саҳифага ташриф буюрилганда, фақат «Конкурсга ўтиш» ёзуви ва унга бириктирилган ҳавола фаол кўрсатилган.
«Конкурсга ўтиш» ёзувига бириктирилган ҳавола орқали кейинга саҳифага ўтилганда хакер(лар) томонидан қолдирилган мурожаат келиб чиқади.
«Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! [email protected]», - дея мурожаат қолдирган хакер.
Шунингдек, сайт манзили маълумотномасида «ҳамма маълумот менда» деган хабар ҳам қолдирилган. Аммо ёзув муаллифи қандай маълумотларни қўлга киритганига аниқлик киритмаган.
Шу пайтга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайтини ишдан чиқарган хакер бирор талабнома ё шартини билдирмаган.
Агентлик расмий вакилининг маълум қилишича, сайт билан юз берган муаммолар тез орада бартараф этилади.
2017 йили Ўзбекистон давлат муассасалари сайтларига 600 дан ортиқ ҳужумлар бўлган, 2018 йилда кўрсаткич 30 фоизга камайган.
Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланганди. Адлия вазирлиги мазкур рейтингда 89,7 балл билан биринчи ўринни эгаллаган, Давлат божхона қўмитаси эса учинчи ўринда қайд этилганди. Аммо Коррупцияга қарши курашиш агентлиги топ-10ликка киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди