Фото: Shutterstock
Telegram iOS учун мўлжалланган иловани янгилади, унда тест режимида видеоқўнғироқлар хизмати пайдо бўлди.
Функциядан фойдаланиш учун илованинг сўнгги версиясини кўчириб олиш ёки янгилаш шарт. Сўнгра «созлаш» белгисини 10 марта босиш, очилган дарчада Experimental Feature (Экспериментал функциялар) хизматини ёқиш зарур. Шундан сўнг, видеоқўнғироқлар сервиси ишга туширилади. Ундан фойдаланиш учун суҳбатдошда ҳам янги функция ёқилган бўлиши керак.
Видеоқўнғироқлардан ташқари, Telegram бошқа янгиликларни ҳам тақдим қилди. Масалан, энди аватарга оддий расм ўрнига видеоаватар қўйиш мумкин. Шунингдек, «Атрофдаги одамлар» бўлими ҳам яхшиланди. У орқали суҳбатдошнинг қандай масофада эканини билиш мумкин. Бундан ташқари, 500 иштирокчидан ортиқ бўлган гуруҳларга кенгайтирилган статистикадан фойдаланиш имкони берилди. Мессенжер орқали жўнатиш мумкин бўлган файллар ҳажми 1,5 Гб дан 2 Гб га етказилди. Қайд қилиш жоизки, бу хизматлардан нафақат iOS, балки Android тизимида ҳам фойдаланиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”