
Фото: Caviar
Смартфонлар ва гаджетларни ҳашаматли тарзда қайта ишлаш билан шуғулланувчи Caviar бренди Cyberpunk 2077 ўйини услубидаги iPad Pro (2020) CyberPad’ни тақдим этди.
Чекланган нусхадаги гаджет сариқ PVD қоплама ва қора карбон толали титандан тайёрланган.
Орқа қопқоғига бинафшаранг CyberPad ёзуви ҳамда Caviar логотипи туширилган. Бундан ташқари, планшетларнинг ҳар бирининг ён томонига лазер ёрдамида такрорланмас рақамлар ўйилган.
Ҳозирги замоннинг энг машҳур ўйинларидан бири ҳисобланувчи Cyberpunk дунёдаги кўплаб дизайнерларни Sci-Fi услубида маҳсулот яратишга илҳомлантирмоқда. Бу сафар Caviar конструкторлари машҳур мултиплатформа ўйинига эътибор қаратган. Янги маҳсулотни яратишда Deus Ex, Mirror’s, Blade Runner ва Cyberpunk 2077 намуналаридан илҳомланилган.

Фото: Caviar

Фото: Caviar
Планшет 99 нусхада сотувга чиқади. Харидорлар учун иккита версия тақдим этилади: 11 ва 12,9 дюймли. Иккала вариант ҳам 1 терабайт ички хотирага эга. Моделлар нархи мос равишда 6525 ва 6950 долларни ташкил этади.
Caviar компанияси бунга қадар смартфон-танк — iPhone Т-34’ни, Россия президенти Владимир Путиннинг портрети ва имзоси акс эттирилган iPhone 6съни, АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига тилла iPhone 7 каби ноёб моделларни тақдим этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар