Фото: imago
17 ёшли Грэм Айвэн Кларк, 19 ёшли Мэйсон Шеппард ва 22 ёшли Нима Фазели электрон товламачилик мақсадида ўзгаларнинг компьютерларига рухсатсиз киришда айбланмоқда. Прокуратура 17 ёшли Кларкни бу ишнинг "бош ташкилотчиси" деб атамоқда.
АҚШ ҳукумати икки ҳафта аввал машҳур шахслар ва компанияларнинг Twitter саҳифаларини бузиб киришда гумонланган уч нафар хакерга нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда Калифорния ва Флорида штатлари прокуратуралари хабар берди.
Айбланувчиларнинг икки нафари АҚШ, учинчиси эса Буюк Британия фуқароси ҳисобланади.
17 ёшли Грэм Айвэн Кларк, 19 ёшли Мэйсон Шеппард ва 22 ёшли Нима Фазели электрон товламачилик мақсадида ўзгаларнинг компьютерларига рухсатсиз киришда айбланмоқда. Уларга 250 минг долларгача жарима солиниши ва 45 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
17 ёшли Кларк Twitter аккаунтларни бузишнинг "бош ташкилотчиси" деб аталмоқда. У билан Флорида прокуратураси шуғулланмоқда. Мазкур штат қонунлари вояга етмаганларга ҳам молиявий жиноятларда айблов эълон қилиш имконини беради.
16 июль куни Twitter ижтимоий тармоғи бошқаруви киберҳужум оқибатида 130га яқин шахсий саҳифа бузилганини маълум қилганди.
Хакерлар Twitter тармоғининг ички тизимларига кириб, АҚШ президентлигига номзод Жо Байден, ТВ юлдузи Ким Кардашян, собиқ президент Барак Обама, миллиардерлар Илон Маск ва Билл Гейтс ва бошқаларнинг саҳифаларига кириш имконига эга бўлишган. Улар мазкур саҳифаларда кўрсатилган ҳисобга биткоин ўтказган кишига ярим соат ичида икки баравар қилиб қайтарилишига доир хабар жойлашган. Шу тарзда улар 100 минг доллардан ортиқ пулга эга бўлишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”