
Google хизмати фойдаланувчилари агар хавфсизлик параметрларининг ишончлилигини текширишга ёрдам берсалар, булутли хизматдан икки гигабайт қўшимча хотира оладилар.
Фойдаланувчиларга икки босқичли аутентификация учун телефон рақамининг мавжудлигини текшириш, яқинда амалга оширилган ҳаракатларни (қандай қурилмалардан фойдаланилганлиги ва хизмат қачон ишлатилганлигини) ва хизматга киришга рухсат берилган дастурлар, сайтлар ва қурилмалар рўйхатини текшириш таклиф этилади.
17 февралгача бу созланмаларни текширганлик учун фойдаланувчи 28 февралдан кеч бўлмаган муддат ичида бонус сифатида Google’нинг булутли хизматларидан файл ва почта учун икки гигабайт қўшимча хотира олади. Ҳозирда компания ўз фойдаланувчиларига почта ва бошқа хизматлар учун 15 гигабайт хотира тақдим этмоқда.
Аввалроқ Microsoft компанияси Bing Rewards дастури иштирокчилари учун 100 гигабайт бепул хотирага эга бўлиш имконини берган эди. Бу дастур россиялик фойдаланувчиларга тақдим қилинмайди.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар