Фото: IXBT
YouTube’даги PhoneBaff канали мутахассислари нафақат самартфонларнинг ишлаш тезлигига оид таққослаш тестларини, балки баъзида дроп-тестларни ҳам ўтказиб туради. Бу сафар канал эгалари iPhone 11 Pro Max ҳамда бозорда биринчи бор Gorilla Glass Victus ҳимоя ойнасига эга бўлган Samsung Galaxy Note20 Ultra’ни таққослади.
Видеодан кўриш мумкинки, бир метр баландликдан қаттиқ юзага ташланган қурилмалар орасида Apple смартфони муаммога дуч келган, Samsung смартфони эса платформадан узоққа учиб кетган. Афтидан Note20 Ultra’нинг камроқ шикастланишига унинг платформага қай ҳолда тушгани сабаб бўлган, эҳтимол бунга камера модулининг йириклиги ва оғирлиги таъсир кўрсатган.
Бурчакка тушиш иккала қурилмага ҳам бирдек шикаст етказган. Олд томони билан урилишда эса Samsung ўзининг бардошли эканлигини намоён этган. Аниқроқ айтганда, смартфон шишасига ҳеч нарса қилмаган, iPhone 11 Pro Max’ники эса дарз кетган.
1,45 метр баландликдан ташланган 10 та кетма-кет тест натижалари ажойиб чиққан. iPhone 11 Pro Max тестда бошқа кўплаб иштирокчилар эришган натижани қайд этган — деярли омон қолмаган. Экран иш фаолиятини сақлаб қолган, бироқ жуда қаттиқ шикастланган ва ҳатто камера ҳам ишлашдан тўхтаган. Samsung’нинг янги модели эса кутилмаган натижани қайд этган — смартфонга ҳеч қандай жиддий зарар етмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»