Фото: TechCrunch
2020 йилнинг 2-чорагида YouTube видеохостинги 11,4 млнта видеороликни ўчириб ташлаган. Бу компания учун рекорд кўрсаткични ташкил қилади. 2019 йилнинг апрель-июнь ойларида YouTube’дан 9 млндан камроқ ролик ўчирилган.
Ўчирилган видеоларнинг бундай кўплиги YouTube қоидаларини бузувчи роликларни автоматик равишда топиб, уни ўчирадиган алгоритмларнинг фаолроқ қўлланиши билан боғланган. Видеохостинг коронавирус пандемияси ортида ходимларини масофадан ишлашга ўтказгани сабабли ушбу алгоритмларга кўпроқ ишонч билдира бошлаган.
YouTube’га эгалик қилувчи Google компанияси май ойида коронавирус ҳақидаги роликларни жойлаштириш қоидалари ва тақиқланган мавзулар рўйхатини эълон қилган. Эндиликда YouTube’да коронавирус ҳақида саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин бўлган контентни, ЖССТ ва маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими расмий манбалари маълумотларига зид бўлган ёлғон маълумотларни эълон қилиш тақиқланган.
Гап коронавирусни даволаш, олдини олиш, ташхислаш ва вируснинг юқиши ҳақидаги контент ҳақида бормоқда. Мисол учун, коронавирусни даволаш ҳақидаги ёлғон маълумотлар сирасига фойдаланувчиларни тиббий ёрдам сўрашдан қайтарувчи ва коронавирусни уй шароитларида даволашга чақирувчи материаллар киради. Шунингдек, коронавируснинг юқиши йўллари ҳақидаги ёлғон маълумотларга коронавирус вирусли ва юқумли инфекция эмаслиги, муайян иқлим ва географик шароитларда тарқалмаслиги ҳақидаги маълумотлар киради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»