Фото: Motor
Honda ва Toyota компаниялари биргаликда водород автобуслари базасида табиий офатлар вақтида электр таъминотини вақтинча тиклашда ёрдам берадиган кўчма электростанцияни яратди. Лойиҳанинг ишлаш имконияти сентябрда синовдан ўтказилади, деб хабар беради Motor.
Moving e станциясининг асосий элементи — водород ёқилғиси элементларида ҳаракатланувчи Toyota FC Bus. Унинг баллонларида 454 киловатт-соатгача энергияни генерация қиладиган ва уни иккита Honda Power Exporter 9000 қувват қурилмаси орқали максимал 18 киловатт узатадиган моделдан икки баробар кўпроқ водород сақланади. Улар ёрдамида 20 та LiB-AID E500 портатив генераторларини, 36 та Honda Mobile Power Pack батарея модулларини ёки тўғридан-тўғри қурилмага уланган мосламаларни қувватлантириш мумкин.
Фото: Motor
Шу билан бирга, Moving e бир вақтнинг ўзида электростанция режимида ишлаб, фавқулодда ҳолатларда электр энергияси билан таъминлаши ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун дам олиш жойи бўлиб хизмат қила олади. Тизимнинг ишлаши сентябрдан бошлаб синовдан ўтказилади.
Бунга қадар Toyota ва Honda тижорий ташкилотлар ва муниципалитетлар ҳукумати билан битим имзолаб, Moving e’дан фойдаланиш кўламини кенгайтирган: водород захираси кичикроқ тадбир ёки йўл хизматларини электр энергияси билан таъминлашга етади.
Фото: Motor
Фото: Motor
Фото: Motor “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?