Ту-160 / Фото: ТАСС
Товуш тезлигидан юқори тезликда учувчи стратегик бомбардимончи-ракета ташувчи Ту-160 Россиянинг энг хавфли ҳарбий самолёти ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШнинг Aviation Week & Space Technology нашрида маълум қилинган.
Собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқилган самолётга бағишланган фотожамланмада Ту-160 айни вақтда дунёдаги энг катта ҳарбий самолёт ҳисобланиши айтилган. Россия томонидан самолётнинг модернизация қилинаётгани унинг ҳарбий имкониятларини янада оширади.
Маълум қилинишича, Россия мудофаа вазирлиги 2018 йил январда 2021-2027 йиллар давомида 10 та Ту-160М олиш бўйича шартнома тузган. Россия Blackjack’ни (самолётнинг НАТОдаги шартли номланиши) 2060-йилларгача қуролланишда қолдирмоқчи.
Мақола муаллифининг эслатишича, Ту-160 охирги вақтда бир нечта муҳим парвозлар, жумладан Венесуэла ва ЮАРга рейслар бажарган ҳамда Россиянинг Суриядаги кампаниясида иштирок этган.
Мақолада, шунингдек, Россиянинг Ту-95МС ва Ту-22М3 самолётлари эслаб ўтилган.
Ту-160 самолёти 1970-йилларда ишлаб чиқилган бўлиб, Россия ҳаво-коинот кучларида ушбу самолётдан 17 дона бор.
Ўзгарувчан қанотли самолётнинг узунлиги 54,1 метрни, баландлиги 13,20 метрни, қанотлари қулочининг максимал узунлиги 55,7 метрни ташкил қилади. 40 тоннагача юк кўтара олади, крейсер тезлиги 850 км/соатни ташкил қилади. Ҳавода 15 соатгача қўнишсиз уча олади. Бомбардимончи ядро ва оддий қурол билан душман объектларига зарба беришга мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”