
Фото: REUTERS
Apple компанияси жорий йилда янги маҳсулотлари тақдимотини иккига бўлиб ўтказмоқчи. Дастлаб янги iPhone’нинг иккита ҳамёнбоп 5,4 ва 6,1 дюймли версиялари чиқади.
Смартфонлар алюминдан ишланган корпус олади. Кейинроқ смартфоннинг 6,1 ва 6,7 дюймли версиялари чиқади. 6,7 дюймли дисплей компания ўз смартфонларини жиҳозлаган энг катта дисплей бўлади. Қурилмалар А14 процессорида ишлайди.
Компания ҳаммаси бўлиб йил охиригача янги қурилмаларидан 75 млн дона сотишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, компания кузда иккита янги планшет - iPad Air ва Pro’ни, янгиланган Apple Watch соатларини тақдим этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар