Фото: «Afisha.uz»
Xiaomi компанияси ва Mijia бренди қайдлар ҳамда сурат чизишга мўлжалланган катта LCD Blackboard планшетини тақдим этди. Планшетга диагонали 20 дюймли экран ўрнатилган бўлиб, уни стилус ёрдамида бошқариш мумкин, деб хабар беради «Afisha.uz».
Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, гаджет ўз синфига кирувчи қурилмаларга нисбатан оғирлиги ва корпусининг қалинлиги борасида катта кўрсаткичга эга эмас. Шунингдек, планшет бир марта қувватланиш орқали бир йил ишлай олади.
Фото: «Afisha.uz»
LCD Blackboard дисплейи суюқ кристаллар асосида яратилган бўлиб, ундан узоқ фойдаланиш ҳам кўз учун хавфсиз. Экран тегиниш кучини сезади, ёзувларни киритиш учун стилусдан ёки бошқа қулай воситалардан фойдаланиш мумкин.
Хитойда 20 дюймли LCD Blackboard версиясини 149 юанга (22 доллар) харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Apple компанияси LiDAR сенсорли учталик камера эга iPad Pro’ни тақдим этганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди