Фото: LetsGoDigital
Смартфонлар ўлчами дисплейлар билан бирга параллел равишда ишлаб чиқарувчиларни янги компоновкаларни яратишга мажбур қилмоқда. Сўнгги вақтларда энг кўп тажриба фронтал камералар устида ўтказиляпти. Аввалига улар катта қирқим остида жойлашган бўлса, кейинроқ ҳаракатланувчи механизм кўриниши пайдо бўлди, кейинги йилда эса экран ости камералари оммалашиши кутилмоқда, деб хабар беради LetsGoDigital.
Xiaomi’нинг янги патентига кўра, смартфон экрани қурилма олд юзасининг 99 фоизини эгаллайди. Барча камералар ноодатий йиғма механизмга жойлаштирилган.
Ғояга кўра, барча датчиклар «антенна» каби юқоридан чиқиб келади. Битта тўғри бурчакли модул ўрнига бу ерда иккита қияликдан фойдаланилган бўлиб, у бирданига иккита камерани ишлатиш имконини беради. Орқа тарафида «катта» модул йўқ, фақат ёруғлик диодли чақноқ учун кичик тешик қолган. Механизм ҳам селфи, ҳам оддий суратга олиш ишлари учун бирдек ишлайди.
Ҳозирча номи ошкор этилмаган девайс бошқа смартфонлардан фарқ қилмайди. Ён томонида овозни бошқарувчи ва блоклашга мўлжалланган стандарт тугмалар жойлашган. Пастки қисмидан эса USB S, динамиклар, юқори қисмидан — микрофон учун тешик ўрин олган.
Смартфон тўлақонли релизга айланиши ёки прототиплигича қолиб кетиши номаълум. Xiaomi бунга қадар йиғма механизмдан ўзининг флагман смартфонларида фойдаланган. Шу сабабли компаниянинг бу борада таржибаси йўқ деб бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”