Фото: Texas A&M University College of Engineering
Техаслик тадқиқотчилар ўсимлик хом ашёсидан олинган биологик материалларга асосланган энергияни сақловчи янги турдаги қурилмани яратди. Гаджет енгил, эгилувчан ва ишлаб чиқаришда самарали, деб ёзади Tech Xplore.
«Ўсимлик материалларини энергия сақловчи қурилмага жорий этиш ҳосил бўлган хусусиятларни бошқаришдаги қийинчиликлар сабаб мураккаб кечди — улар девайснинг ишчанлик цикли ва унинг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, биокомпонентларни ишлаб чиқариш хавфли кимёвий воситалардан фойдаланишни талаб этади», — дейди лойиҳа муаллифи.
Муҳандисларнинг сўзларига кўра, улар атроф-муҳитга зарар етказмайдиган қурилмани йиғишга муваффақ бўлган. Янги технология мураккаб ва узоқ вақт ишлаб чиқариш жараёнини талаб этади.
Технология худди суперконденсатор (ионистор) каби кўринишга эга — органик ва ноорганик электролитларга эга электрокимёвий қурилма. У зарядларни металл пластинада ёки электродларда сақлайди. Оддий конденсатордан фарқли равишда унга исталган шакл ва вазифасидан келиб чиқиб хоҳлаган ўлчамни бериш мумкин.
Олимлар бунга қадар айрим сув ўтлари ва томирли ўсимликларнинг ҳужайраларидаги лигнин — полимер бирикмани металл оксидлари билан биргаликда фойдаланиш электродларнинг электрокимёвий хусусиятини оширишга ёрдам беришини аниқлаган. Шу сабабли органик материалдан янги электр манбайи сифатида фойдаланишга қарор қилинган. Бу эса ўта ишончли хусусиятга эга суперконденсаторни яратиш имконини берган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу каби суперконденсаторлар энергия тўплаш соҳасида, масалан, автомобилларда фойда келтириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”