
11 сентябрь куни Қўштепа туманида хизмат олиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан олинган маълумотлар асосида ноодатий қонунбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Қўштепа туманидаги боғдорчилик фермер ҳўжаликларидан бирининг дала шийпони ҳудуди холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро ноқонуний тарзда ва қўлбола усулда нефть махсулотларини қайта ишлаётгани аниқланган.
Ноқонуний цехдан 4 200 литр бензин ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар