15:43 / 18.09.2020
1 739

Лондонда йўловчи ва юкларни ташишга мўлжалланган автоном шаҳар транспорти дизайни тақдим этилди (фото)

Лондонда йўловчи ва юкларни ташишга мўлжалланган автоном шаҳар транспорти дизайни тақдим этилди (фото)
Фото: Dromos Technologies
Лондонда аҳоли кўп истиқомат қиладиган шаҳарларда транспорт воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган электр энергиясида ҳаракатланувчи автоном автомобилнинг классик дизайн-лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар беради CARakoom.

Автоном транспорт тизимларини яратиш билан шуғулланувчи Dromos Technologies компанияси Лондондаги Priestmangoode дизайн-студияси учун лойиҳа танлади. Техник топшириққа кўра, инновация, қулайлик, таъмирбардош ва универсал принципларига жавоб берадиган хавфсиз, ишончли ва арзон транспорт воситасини яратиш керак бўлган.

Студия ўз лойиҳасини «ҳамёнбоп минимализм» дея изоҳлаган бўлиб, унда ортиқча элементлар йўқлиги ва ҳар бир деталь маълум бир мақсадга хизмат қилиниши таъкидлаган. Конструкция шундай усулда яратилганки, уни ишлаб чиқариш енгил ва самарали, шунингдек, хизмат кўрсатиш осон ва йўловчиларга максимал қулайлик тақдим этади.

Транспорт воситасининг асосини йўловчи ва юкларни ташишга мўлжалланган кўп мақсадли автомобиль платформаси тақдим этади. Шу билан бирга, интерьер ўзгариши, маълум бир мақсадга мослашиши мумкин.

Фото: Dromos Technologies
Автомобиль жуда кенг эшиклар ва марказий қисми текис полга эга, бу эса унинг ичига коляска, велосипедлар ёки ногиронлар аравачасини бемалол жойлаштиришга имкон беради. Ўриндиқлар экологик тоза материаллардан қуйилган, уларни тозалаш осон. Дизайнерлар жамоасининг маълум қилишича, ранглар, материаллар ва ўриндиқ қопламалари янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда яратилмоқда.

Режага кўра, бу каби автоном электромобиллар тармоғидан нафақат йўловчиларни, балки юкларни ҳам ташиш мумкин. Ёпиқ тизим йўловчилар, атроф-муҳит ва иқтисодиёт учун қатор қулайликларни тақдим этади.

Фото: Dromos Technologies
Булар кунига 24 соат хизмат кўрсатиш, исталган жойда 100 километргача бўлган радиусда тўхтай олиш, қисқа маршрут билан белгиланган манзилга етиб олиш, шунингдек, зарарли чиқиндиларнинг ҳаво чиқарилмаслигидир. Бу каби электромобиллар бошқа жамоат транспортларидан кўра янада арзон ва оддий кўриниш касб этади.

Фото: Dromos Technologies

Фото: Dromos Technologies

Фото: Dromos Technologies

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Лондонда йўловчи ва юкларни ташишга мўлжалланган автоном шаҳар транспорти дизайни тақдим этилди (фото)