Фото: IXBT
Xiaomi компанияси Xiaomi Mi 10T линейкасининг илк расмий постерини тақдим этди. Унда янги смартфонлар тақдимоти 30 сентябрь куни ўтказилиши маълум қилинган, деб ёзади IXBT.
Xiaomi Mi 10T ва Mi 10T Pro смартфонлари 2019 йили бозорга чиққан Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro ўрнини эгаллаши керак. Хитойда ушбу смартфонлар Redmi К20 ва К20 Pro номи остида тақдим этилган. Шу сабабли мамлакатда Xiaomi Mi 10T’нинг тақдимоти шарафига худди шу каби техник тавсифга эга янги Redmi смартфони чиқарилади.
Янги ишлаб чиқариладиган Xiaomi Mi 10T ва Mi 10T Prо смартфонлари Xiaomi Mi 10 ва ҳатто Mi 10 Ultra’ни тасвирнинг янгиланиш частотаси бўйича ортда қолдиради.
Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Мi 10 ва Мi 10 Ultra’га мос равишда 90 ҳамда 120 герцли тасвир янгиланиш частотасига эга AMOLED экранлар ўрнатилган. Шу билан бирга, Xiaomi Mi 10T ва Mi 10T Pro суюқ-кристал экранга эга бўлиб, максимал янгиланиш частотани 144 герцни ташкил этади. Бундан ташқари, дисплейлар тасвир сифатини динамик компенсация қилувчи МЕМC технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Фото: IXBT
Смартфонлар бир кристалли Qualcomm Snapdragon 865 базасида яратилади ва янги ҳамёнбоп флагманларга айланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди