18:53 / 04.10.2020
3 079

Барча янги iPhone 12’лар нархи ошкор қилинди

Барча янги iPhone 12’лар нархи ошкор қилинди
Фото: Pixabay
GSMArena сайти Apple @RUMORs никли инсайдерга асосланиб Twitter’да турли хотира ҳажмларига эга тўртта янги iPhone’ларнинг нархини эълон қилди. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Энг арзон айфон ўтган йилги iPhone 11’дан 50 долларга арзон — 649 доллар эвазига сотувга чиқарилади.

IPhone 12 мини 64 ГБ — 649 доллар, 128 ГБ— 699 доллар, 256 ГБ — 799 доллар, iPhone 12 64 ГБ — 749 доллар, 128 ГБ— 799 доллар, 256 ГБ — 899 доллар, iPhone 12 Pro 128 ГБ — 999 доллар, 256 ГБ — 1099 доллар, iPhone 12 Pro Мах 128 ГБ — 1099 доллар, 256 ГБ — 1199 доллар.

Бунда смартфонлар 5G версия билан кўрсатилганми, ёки 4G биланми, тушунарсиз.

Гап-сўзларга кўра, янги авлод мобил тармоқларини қўллаб-қувватловчи тизим жорий қилингани боис айфонларнинг таннархи қиммат бўлиб кетган, шунинг учун компания тежамкорлик нуқтаи назаридан комплектациядан қувватлаш мосламаси ҳамда қулоқчинларни олиб ташлади. Айфонларга фақат Lightning кабель қўшиб сотилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Барча янги iPhone 12’лар нархи ошкор қилинди