
Фото: inoi.com
Россиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи INOI компанияси брелокдек келадиган митти мобил телефон INOI 102’ни тақдим этди. Эътиборлиси, телефоннинг оғирлиги бор-йўғи 22 граммни ташкил қилади.
Телефон 2G/GSM стандартидаги мобил тармоқларда ишлаш учун мўлжалланган. INOI 102 Россия бозорида тақдим этилган энг кичик телефон бўлиб, унинг ўлчамлари 67,8 × 28,1 × 12,4 ммни, оғирлиги эса 22 граммни ташкил қилади.
Телефон митти ўлчамга эга бўлишига қарамай, тўлақонли мобил телефон каби ишлайди. Унинг ёрдамида қўнғироқлар амалга ошириш ва хабарлар териш мумкин. Бундан ташқари, қурилмани iOS ёки Android’да ишловчи смартфон учун bluetooth-гарнитура сифатида қўллаш мумкин.
Янги телефон 0,66 дюймли, 68 × 68 пикселли дисплей, MTK6261D процессори билан жиҳозланган. У Micro-USB порти орқали қувватланувчи 300 мА•соатли батареядан ишлайди.
Телефонда камера, сенсор экран бўлмаса-да, унга 2 та сим-карта ўрнатиш мумкин. Митти телефон фақат бир рангда таклиф қилиниб, уни 990 рублга сотиб олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар