17:44 / 25.10.2020
2 321

Кундалик ҳаётдаги исталган объектнинг нусхасини компьютер экранига кўчириш усули пайдо бўлди (видео)

Кундалик ҳаётдаги исталган объектнинг нусхасини компьютер экранига кўчириш усули пайдо бўлди (видео)
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Смартфон камераси ёрдамида тезда суратга олиб, ундаги объектни фондан ажратган ҳолда компьютердаги исталган дастурга жойлаштириш имконини берадиган онлайн-сервис пайдо бўлди. Бунинг учун смартфонни объектга, шундан сўнг компьютер экранига яқинлаштириш лозим — у фойдаланувчи кўрсатган жойда пайдо бўлади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Бу орқали тезда суратга олиб, откриткалар, макетлар, сайтлар, мақолалар ва бошқа материалларга турли предметларни жойлаштириш мумкин. Фонни ўчириб ташлаш ва қайта ишлаш учун ортиқча вақт сарфлашга ҳожат йўқ. ClipDrop сервиси кўплаб замонавий дастурлар ва таҳрирлагичлар билан интеграциялаша олади, масалан, Google Docs, Microsoft Office, Photoshop, Figma ва ҳоказо.

Ишлаш тартиби қуйидагича:

Сервис яхши ёритилмаган жойларда объектларни аниқ танимай, фондан ажрата олмаслигини унутмаслик керак. Шунингдек, смартфон камераси ҳам яхши бўлиши лозим.

Шу билан бирга, тасвирни нафақат смартфон ёрдамида, тўғри компьютернинг ўзида ҳам қирқиш мумкин — бунинг учун дастурни ишга тушириш ва уни курсор билан ажратиш керак бўлади. Бу худди скриншотдек, фақат сервис фондан объектни ажратиб олади.

ClipDrop сервиси дастурчилари ҳозирда илованинг финал версиясини ишга туширган. Ундан фойдаланиш учун йилига 40 доллар тўлаш лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Кундалик ҳаётдаги исталган объектнинг нусхасини компьютер экранига кўчириш усули пайдо бўлди (видео)