09:49 / 06.11.2020
1 668

Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун хавфни баҳолаш дастури ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун хавфни баҳолаш дастури ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда сунъий интеллект усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19 билан касалланган беморлар ҳолати бўйича хавфни баҳоловчи веб-дастур ишлаб чиқилди.

Дастур ЎзФА Математика институти олимлари ва РШТЁИМнинг ташаббускор гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. Институт жамоасига профессор Фотима Одилова, марказ жамоасига эса соғлиқни сақлаш вазири, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев бошчилик қилган.

«Ушбу дастур оғир ҳолатнинг пайдо бўлиши ва сақланиб қолиш хавфини тезкор баҳолайди. Шунингдек, дастур рентген (КТ) текширув натижалари ва аускультация натижалари (қолган 10 кўрсаткични уйда ўлчаш мумкин) асосида хавф даражаси паст бўлган ҳолатларда амбулатория шароитида даволаниш тўғрисида ёки юқори (ўта юқори) хавф бўлган ҳолатларда дарҳол касалхонага ётқизиш тўғрисида автоматик тарзда тавсия беради», – дейилади Романовский номидаги Математика институти томонидан Kun.uz'га тақдим этилган маълумотда.

Қайд этилишича, республика шифохоналарида ўтказилган синовлар давомида дастурнинг ишончлилиги тасдиқланган ва дастурий маҳсулот Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан (DGU 09206) ўтказилган.

«Ижодий гуруҳ дастурни тиббий стационарда COVID-19 билан касалланган беморларни бошқариш учун интеллектуал ёрдам кўрсатиш даражасигача такомиллаштириш бўйича тадқиқотларни давом эттирмоқда», – дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун хавфни баҳолаш дастури ишлаб чиқилди