00:23 / 18.11.2020
2 168

Канадада “антикоронавирус” шлемлар сотувга чиқарилди

Канадада “антикоронавирус” шлемлар сотувга чиқарилди
Фото: vyzrtech.com
Канадада VZYR Technologies компанияси коронавирусдан ҳимоялашга мўлжалланган антиқа шлемларни ишлаб чиқара бошлади.
BioVYZR деб номланган шлемни 379 доллардан буюртириш мумкин. У бошни ва тананинг юқори қисмини тўлиқ ёпади. Шлемнинг орқа панелида батареядан ишловчи вентилятор ҳамда ҳавони тозаловчи фильтр жойлашган. Батарея қуввати 12 соатга етади.

Таъкидланишича, антикоронавирус шлемни ихтиро қилган Езин Ал-Кайси 2 ойдан бери ундан фойдаланмоқда. 32 ёшли ихтирочининг таъкидлашича, кўпчилик унинг ихтиросига қизиқиш билдирмоқда.

Олимлар ҳозирча ушбу шлемнинг самарадорлигини тасдиқлашга шошмаяптилар, чунки у ҳали етарлича ўрганилмаган.

Аввалроқ коронавирусдан ҳимояловчи худди шунга ўхшаш қурилмага америкалик ихтирочи Крис Элингер патент олган. У ишлаб чиққан NE-1 қурилмаси мотоциклчилар шлемига ўхшайди. Шлем ҳавони тозаловчи тизимга қўшимча равишда фойдаланувчи атрофдаги одамлар билан гаплаша олиши учун ички ва ташқи микрофонлар ва карнайларга эга. Қурилмада, шунингдек, телефон орқали қўнғироқни амалга ошириш ва мусиқа тинглаш учун Bluetooth орқали товушни узатиш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Канадада “антикоронавирус” шлемлар сотувга чиқарилди