Фото: IXBT
Huawei компанияси тана ҳароратини ўлчаш имкониятига эга смартфонни патентлади. Патент «Ҳароратни ўлчаш ва натижаларни кўрсатишда график фойдаланувчи интерфейсига эга мобил телефон» номини олган, деб хабар беради IXBT.
Патент изоҳида ёзилишича, «мобил телефон ёки планшетнинг камераси ёрдамида инсон танаси ёки объект сканер қилинганидан сўнг, тана ҳарорати ўзгаргани тўғрисидаги маълумотлар қурилма экранида пайдо бўлади».
Июнь ойида Honor бренди Kirin 990 процессори, 40 ваттли тезкор қувватланиш функцияси ҳамда тана ҳароратини ўлчашга мўлжалланган махсус инфрақизил-датчикка эга Honor Play4 Prо смартфонини савдога чиқарган эди.
Ҳарорат Цельсий бўйича -20 дараждан 100 даражагача диапазонда ўлчанади. Эълон қилинган аниқлик 0,1 даражага тенг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Huawei ҳозирги пайтда ҳаммага зарур бўлган смартфонни сотувга чиқарди (видео)

Honor компанияси янги смартфони сотувга чиққанидан 1 дақиқа ўтиб, 42 млн доллар ишлаб олди

«Honor» чўнтакбоп флагмани — «9X» билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда

Xiaomi ва iHealth биргаликда контактсиз термометр яратди

Ён экранли Honor Magic: AMOLED экран ва интеллектуал функциялар

Huawei Honor 6X ҳақида айрим тафсилотлар маълум қилинди