23:30 / 26.11.2020
2 333

Янги транспорт тури — «самолёткоптер» намойиш этилди (видео)

Янги транспорт тури — «самолёткоптер» намойиш этилди (видео)
Фото: New Аtlas
Австралиянинг AMSL Aero компанияси Vertiia номли ноодатий учиш қурилмасини яратиш устида иш олиб бормоқда. Қурилма водород ёқилғисида учади ва таянчларга қотирилган саккизта парракдан иборат. Аппарат бирор кўнгилсиз ҳодиса содир бўлганда ёки парраклардан бирортаси ишдан чиққанида ҳам бемалол парвозни амалга ошириши учун атайлаб шундай яратилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Парраклар ўзининг ҳолатини парвоз вақтида ўзгартира олади — Vertiia у қадар катта бўлмаган оғиш ҳисобига худди дронлар каби вертикал учиш ва қўнишни амалга ошира олади. Қурилма горизонтал ҳолатда олдинга ҳаракат қилади — самолёт каби. Бундай хусусият Vertiia’ни турли шароитларда ҳаракатланишига имкон яратади, айниқса, учиш-қўниш йўлаклари билан муаммо бор жойларда. Ушбу факт CareFligt фавқулодда тиббий хизмат кўрсатиш хусусий компаниясининг эътиборини тортди. Компания илк машиналарни 2023 йилда қўлга киритади.

Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, Vertiia соатига 300 километрда ҳаракатлана олади, бироқ бу ҳозирча фақат парвознинг кутилаётган тезлиги. Қурилма унга эриша олиш ёки олмаслиги яқин кунларда ўтказиладиган синовларда маълум бўлади. Таъкидланишича, Vertiia водород ёқилғи ёрдамида 800 километргача, батареяларда эса 250 километргача йўл боса олади. Шу турдаги қурилмалар келажакда таксиларнинг ноодатий модификациясига айланиши мумкин.

Фото: New Аtlas

Фото: New Аtlas
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)