22:07 / 28.11.2020
2 068

Samsung «гармошка-смартфон»ни намойиш этди

Samsung «гармошка-смартфон»ни намойиш этди
Фото: LetsGoDigital
Samsung бир вақтнинг ўзида эгилувчан экранга эга иккита смартфонни таклиф этмоқда — «гармошка»ли Galaxy Z Flip ҳамда Galaxy Z Fold 2 эгилувчан смартфон-планшети. Афтидан, компания қурилма шакллари устидаги таржирбасини давом эттириш ниятида. Компаниянинг ҳозирда «гармошка-смартфон»га патенти мавжуд бўлиб, унда экран бир нечта жойидан букланиши тасвирланган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Нашрнинг ёзишича, компания шу турдаги қурилма яратилишини тасдиқлаган деб ҳисоблаш мумкин. Samsung Display бўлинмаси ўзининг расмий сайтида бир вақтнинг ўзида иккита жойидан букила оладиган планшет сурати билан бўлишган. Ундан йиғилган ҳолатда смартфон шаклида ёки ёйилган ҳолатида — планшет сифатида фойдаланиш мумкин.

Фото: Samsung Display
Шунингдек, Samsung Display трубасимон кичик корпус ичига йиғиладиган экранга эга планшет концептини ҳам тақдим этган. Йиғилган ҳолатда у бироз каттароқ ручка кўринишида бўлади.

Таъкидланишича, ҳозирда Samsung’да «гармошка-смартфон» ва рулон-планшетнинг прототиплари мавжуд, бироқ қандайдир сабабларга кўра компания уни намойиш этмаяпти. Тахминларга кўра, лойиҳалардан бири кейинги йилда Galaxy Z Fold 3 номи остида пайдо бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)