07:00 / 30.11.2020
2 071

Коронавирус тарқалишига қарши супер лифт яратилди

Коронавирус тарқалишига қарши супер лифт яратилди
Фото: «Zabolevshie-coronavirusom.ru»
Япониянинг «Hitachi Ltd» ва «Mitsubishi Electric» компаниялари чақириш учун тугмачани босиш талаб этилмайдиган замонавий лифт моделини тақдим этишди. Бу пандемия шароитида коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

«NHK» телеканали хабарига кўра, «Hitachi» компанияси лифти билан йўловчилар ўртасидаги «коммуникация» «LINE» тезкор алоқа алмашиш дастури ёки лифт кабинасига ўрнатилган махсус QR-кодни сканирлаш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Йўловчи керакли қаватни танлаш учун персонал смартфондан фойдаланади. Шу тариқа тугмачани босиш талаб этилмайди.

Ўз навбатида, «Mitsubishi Electric» компанияси автоматик равишда чақириладиган ва одамни керакли қаватга элтиб қўядиган лифтни тақдим этди. Фақат бунинг учун у ҳақдаги маълумотлар смартфон учун мўлжалланган махсус дастур ёрдамида олдиндан тизимга киритиб қўйилган бўлиши керак.

Ўтган ҳафтадан бошлаб кунчиқар ўлкада коронавирус ҳолати бўйича антирекорд мунтазам янгиланмоқда. Якшанба куни мамлакатда бир кеча-кундузда 2 058 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 10 киши ҳаётдан кўз юмди. Эпидемия бошлангандан бери февраль ойида Япониянинг Йокогама оролида карантинда сақланган «Diamond Princess» круиз кемасидаги беморларни қўшиб ҳисоблаганда коронавирусга чалинганлар сони 148 272 кишига етган. Жами 2 133 бемор вафот этган. 122 550 киши касалликдан фориғ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)