Фото: IXBT
Италия Монополияга қарши курашиш органи iPhone қурилмаларининг реклама кампанияси сабаб Apple’ни 10 миллион евро жаримага тортди. Регуляторнинг маълум қилишича, Apple ўз рекламасида iPhone қанчалик узоқ вақт сув остида тура олиши борасидаги маълумотлари билан фойдаланувчиларни чалғитмоқда, деб хабар беради IXBT.
Apple ўзининг iPhone 8, iPhone 8 Plus, iPhone ХР, iPhone ХS, iPhone ХS Мах, iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Мах қурилмаларига боғлиқ турли маркетинг материлларида смартфонлар бир метрдан тўрт метргача чуқурликдаги сув остида 30 дақиқача тура олишини маълум қилган.
Бироқ Италия Антимонополия органининг таъкидлашича, рекламада ушбу талаблар маълум бир шароитга мос келишига ойдинлик киритилмаган, масалан, тоза сувдан фойдаланилган ҳолда назорат қилинадиган лаборатория синовларида.
Назорат қилувчи орган, шунингдек, Apple’нинг суюқлик сабаб етган зарарни қопланмайдиган кафолат шартларига ҳам қўшилмаган. Ҳукумат сув ўтказмаслик хусусиятини биринчи планга олиб чиқиш ва шу билан бирга, сувга тушиб кетган смартфонларга кафолат доирасида хизмат кўрсатмасликни тўғри эмас деб баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Италия Apple’ни смартфонларнинг ишчанлигини қасддан секинлаштиргани учун 10 миллион евро жаримага тортган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

iPhone’ларнинг «Малика» савдо марказидаги нархлари (2017 йил 27 март)

Тошкентдаги «Малика» савдо марказида сотилаётган iPhone’лар нархлари (2017 йил 22 март)

iPhone’ларнинг «Малика» савдо марказидаги нархлари эълон қилинди (2017 йил 10 март)

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари (2017 йил 1 март)

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари (2017 йил 20 февраль)

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари (2017 йил 5 февраль)