23:30 / 11.12.2020
2 817

Nokia ўзининг янги ихчам смартфонини намойиш этди

Nokia ўзининг янги ихчам смартфонини намойиш этди
Фото: TENАА
HDM Global компанияси 5,45 дюймли экранга эга янги Nokia смартфонини тақдим этишга тайёрланмоқда, деб хабар беради IXBT.
Смартфоннинг интернетда тарқалган суратларидан кўриш мумкинки, у ҳамёнбоп синфга киради. Қурилманинг эскирган дизайни ва экраннинг фронтал камера жойлашган юқори қисмидаги жуда катта бўлган ҳошия бундан далолат бериб турибди.

Хитойнинг TENАА регулятори Nokia ТА-1335 модель рақамли смартфоннинг ишлаб чиқарилишини маъқуллаган. Тахминларга кўра, у Nokia C1 Plus номи остида тақдим этилади. Смартфон сурати биринчи расмий тасвирга мос келади.

Фото: TENАА
Қурилманинг оғирлиги 122 грамм бўлиб, ўлчами 149,1х71,2х8,75 миллиметрни ташкил этади. Телефон икки хил — тўқ кўк ва шампан рангида тақдим этилиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфон 720х1440 пикселли 5,45 дюймга тенг экранга эга бўлади. У 1,4 гигагерц такт частотасига эга бир кристалли тизим ва 2 гигабайт ички хотирага эга. Операцион тизим сифатида Android 10 ўрнатилган, бироқ гап Android 10 Gо Edition ҳақида кетаётган бўлиши ҳам мумкин.

Nokia ТА-1335 3 мегапикселли фронтал ва 5 мегапикселли асосий камерага эга бўлади. Аккумулятор сиғими эса 2500 мА/соатга тенг. Смартфоннинг расмий анонси 15 декабрга мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Nokia ўзининг янги ихчам смартфонини намойиш этди