Смартфон ўз камералари ёрдамида яширинча фото ва видео олиб, уларни жўнатиб юбора олади. Бу жараён телефонга тушган вирус томонидан бошқарилади, деди «Роскачество»нинг рақамли маҳсулотлар бўйича таҳлилчи-тадқиқотчиси Эльвина Насибулина «Прайм» агентлигига берган интервьюсида.
Вирус смартфонга бир қарашда оддийгина ва «беозор», фақат ўрнатишда керагидан кўпроқ нарсаларни ишлатишга ижозат сўровчи илова воситасида ўтиб олиши мумкин, бу рухсатларга, масалан, смартфоннинг камераси ва хотирасидан фойдаланиш, файлларни интернет орқали жўнатишлар киради.
Бунақа вирусга йўлиқмаслик учун шубҳали сайтлардан иловаларни кўчириб олишдан тийилиш зарур. Ҳатто телефонга шубҳали хабар келганида ҳам уни очиб ўтирмасдан ўчириб ташлаш керак, дейди мутахассис.
Хуллас, текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади, «бепул сайтлар»дан эса эҳтиёт бўлган маъқул. Иловаларни расмий дўконлардан (Google Play, App Store) кўчириш хавфсизроқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”