Фото: Robb Report
Исроилнинг Eviation компанияси йўловчи ташишга мўлжалланган Alice электросамолёти прототипини такомиллаштириб, унинг биринчи парвозга тайёрланганини эълон қилди. Компания самолётнинг парвоз синовларини 2021 йилдан бошлашни, 2023 йилнинг иккинчи ярмига бориб Alice’ни сертификатлаштиришни якунлашни режа қилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Самолёт итарувчи парракларга эга учта электромотор ва минтақалараро қисқа парвозларга мўлжалланган сиғимли аккумуляторлар билан жиҳозланган. 2017 йилда Alice прототипининг узунлиги 12 метрни ташкил этган ва у 9 нафар йўловчига мўлжалланган эди, бироқ муҳандислар учиш аппаратининг 22 метрли версиясини яратиш ниятида.
Alice’нинг максимал парвоз оғирлиги 6,4 тоннага тенг. Тахминларга кўра, Alice’нинг илк версияси минг километр масофани 445 км/соат тезликда босиб ўтишга қодир бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маск электр самолёт яратилиши ҳақида гапириб берганди. Маскнинг фикрига кўра, электр самолёт замонавий ҳаво кемаларини ортда қолдиради. У вертикал учиш ва қўнишга қодир бўлади, шунингдек, катта баландликларда товушдан тез парвозларни амалга ошира олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”