14:52 / 05.01.2021
2 129

Honda автомобиллар учун вирусга қарши ниқоб яратди

Honda автомобиллар учун вирусга қарши ниқоб яратди
Фото: Honda
Honda компанияси автомобиль салон фильтри учун вирусга қарши ниқобни яратди. Марка вакилларининг таъкидлашича, у ҳаво орқали тарқаладиган вирусларнинг 99 фоизини ушлаб қолишга қодир, деб хабар беради Motor.

Kurumask («автомобиль учун ниқоб) номли янгиликни ихтиро қилишда Honda коронавирусга чалинган беморларни ташишга мўлжалланган махсус автомобилларни тайёрлаш билан шуғулланувчи муҳандислар гуруҳи билан ҳамкорлик қилган. Kurumask оддий ниқоблар каби ишлайди. Уни шунчаки салон фильтрига кийгизиш керак, ушбу ҳолатда ниқоб ўз самарадорлигини бир йил йўқотмайди.

Фото: Honda
Мазкур ихтиро иқлим-назорати рециркуляция режимида ишлайдиган Honda N-Box кей-карида синовдан ўтказилган. Синовларнинг кўрсатишича, Kurumask ҳаводаги вирус томчиларининг 99,8 фоизини 15 дақиқада йўқ қилади, 24 соатда эса ушбу кўрсаткич 99,9 фоизга етади. Honda ниқобларнинг коронавирус борасидаги самарадорлиги маълумот бермаган.

Айни вақтда вирусга қарши ниқоб фақатгина Honda N-Box модели учун таклиф этилмоқда. Келажакда уни марканинг бошқа моделларида ҳам қўллаш режалаштирган.

Курумаскънинг Япониядаги нархи 7040 иенани (68,5 доллар) ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Honda автомобиллар учун вирусга қарши ниқоб яратди