13:30 / 10.01.2021
2 337

AirPods нархидаги «ақлли» ниқоб нималарга қодир?

AirPods нархидаги «ақлли» ниқоб нималарга қодир?
Фото: AirPop
Анъанавий ниқоблардан кўра кўпроқ фитнес-трекерга ўхшаш қўшимча функцияларга эга AirPop Active+ ниқоби тақдим этилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Ниқоб ташқи кўриниши билан оддий матоли ниқоблардан деярли фарқ қилмайди, фақатгина чап томонидан Halo AirPop датчиги ўрнатилган. Уни ташувчи қурилманинг интеллектуал қисми деб аташмоқда.

Датчик нафас олиш частотасини ўлчайди ва ниқобга ўрнатилган фильтрни назорат қилади. Фильтр чангни, аллергенлар ва хавфли зарраларни блоклашга мўлжалланган бўлиб, чекланган хизмат муддатига эга. Алмаштириш керак бўлса, фойдаланувчи бундан хабар топади.

Датчик Bluetooth орқали Android ва iOS қурилмаларига уланади. Инсон соғлиғи ва ниқобнинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни AirPop мобил дастури ёки Apple Healthkit орқали кузатиб бориш мумкин.

Фото: AirPop
Хусусан, у ерда ниқоб тақиб юрилган вақтида қанча зарарли моддаларни блоклагани тўғрисидаги маълумотлар тасвирланади. Шунингдек, дақиқасига олинадиган ва чиқариладиган нафаслар сони ҳам ҳисобланади. «Ақлли» ниқоб маълумотлар алмашиш ва ҳавонинг тозалиги орқали уни ечиш ёки ечмаслик тўғрисида маълумот беради.

AirPop компаниясининг маълум қилишича, ниқоб «интеллекти» — Halo датчиги — «таблетка» типидаги батареялардан қувватланиб, олти ойгача ишлай олади.

«Ақлли» ниқобни серияли ишлаб чиқариш январь ўрталари ёки охирларидан, CES тақдимотидан сўнг бошланади. У анъанавий ниқоблардан анча қиммат — 150 доллар. Жамланмадан тўртта фильтр ўрин олган бўлиб, унинг ҳар бири 40 соат самарали ишлай олади. Алмаштириладиган фильтрларнинг ҳар бири 25 доллардан сотилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » AirPods нархидаги «ақлли» ниқоб нималарга қодир?