Inllie компанияси заргарлик буюми кўринишидаги ақлли билагузукларни тақдим этди

1 дақиқа ўқиш148
Inllie компанияси заргарлик буюми кўринишидаги ақлли билагузукларни тақдим этди

Inllie компанияси ўзининг янги Луна Соре Браселет ва Сенсе Соре Банд тақиладиган қурилмаларини намойиш этди. Ушбу гаджетлар ўзида нафис заргарлик дизайни ҳамда замонавий фитнес-трекер функцияларини мужассам этган. Ишлаб чиқарувчи уларни спорт услубидаги одатий қурилмалардан фарқли ўлароқ, кундалик ҳаётда тақиб юриладиган эстетик аксессуарлар сифатида тақдим этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Луна Соре модели заргарлик буюми услубида ишланган бўлиб, у пўлат билагузук, рух қотишмаси ва эпоксид қатронидан тайёрланган корпусга эга. Олтин ва кумуш рангли деталлар билан бойитилган ушбу моделнинг оғирлиги атиги 11,6 граммни ташкил қилади. Сенсе Соре эса янада ихчамроқ бўлиб, 5,6 мм кенгликдаги корпусга эга ва Миланеце металл тўридан тортиб силиконгача бўлган турли хил тасмалар билан таклиф этилади.

Техник имкониятларига кўра, ҳар иккала қурилма ҳам юрак уриш тезлиги, қондаги кислород даражаси, стресс кўрсаткичлари, уйқу сифати ҳамда жисмоний фаолликни кузатиб боради. Сенсе Соре моделида вақт, пульс ва қувват даражасини кўрсатиб турувчи кичик дисплей ҳам мавжуд. Қурилмалар 5–7 кун давомида фаол ишлашга қодир, кутиш режимида эса Луна Соре 12 кунгача, Сенсе Соре эса 10 кунгача қувват сақлайди.

Янги ақлли билагузукларнинг нархи мос равишда 149 ва 109 долларни ташкил этади. Шунингдек, компания иккала моделни биргаликда харид қилган мижозлар учун 79 долларлик чегирма тақдим этувчи махсус тўпламни ҳам сотувга чиқарди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?