Фото: Reuters
Бу компанияларга АҚШ инвестициялари киритилиши тақиқланади. Ҳужжатга кўра, америкалик инвесторлар мазкур рўйхатдан ўрин олган компаниялардаги активларидан 11 ноябрга қадар халос бўлиши керак.
Америка мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий-саноат мажмуаси билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда деб ҳисобланаётган компаниялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик берган маълумотга кўра, рўйхатга яна тўққизта юридик шахс киритилган. Улар орасида Хитой тижорат авиацияси корпорацияси ва Xiaomi компанияси ҳам бор.
Қайд этилишича, бу компанияларга АҚШ инвестициялари киритилиши тақиқланади. Ҳужжатга кўра, америкалик инвесторлар мазкур рўйхатдан ўрин олган компаниялардаги активларидан 11 ноябрга қадар халос бўлиши керак.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2020 йил ноябрда америкаликларга Хитойнинг ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғланган Хитой компанияларига сармоя киритишни тақиқлаганди.
2019 йил ёзида АҚШда Хитойнинг Huawei компанияси хитойлик ҳарбийлар билан боғлангани ва уларга алоқа ҳамда сунъий онг тизимларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши маълум қилинган. Шундан кейин Пентагон Хитой армияси билан бевосита ёки билвосита ҳамкорлик қилувчи Хитой компаниялари рўйхатини туза бошлаган. Ушбу рўйхатга Huawei, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқарувчи Hikvision компанияси, CRCC концерни ва яна 28та компания киритилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди