17:30 / 22.01.2021
2 464

LG смартфонлар бозоридан кетмоқда

LG смартфонлар бозоридан кетмоқда
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
LG компанияси 2021 йилда мобил бўлинмасини ёпиш ҳақида қарор қабул қилмоқда. Компания бош директори Квон Бонг-Сок томонидан ходимларига йўлланган мактубда смартфонлар бозорида рақобат жуда кучли бўлиб кетгани ва шу сабабли бундай оғир қарорни қабул қилиш вақти келгани ҳақида ёзилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Ҳозирда LG бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда — смартфонлар ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш, сотиш ёки бизнеснинг кичик бир қисмини олиб қолиш. Компания вакилларининг таъкидлашича, ҳозирча якуний қарорга келинмаган.

Гап шундаки мобил бизнес LG учун сўнгги беш йилдан буён фақат зарар келтирмоқда. Компания бу вақт давомида тижорий жиҳатда муваффақиятли бирорта смартфонни тақдим эта олмади. Ўтган давр мобайнида янги моделлар пайдо бўлиши сезиларли даражада камайиб кетди ва улар айрим давлатлардагина сотилмоқда.

Айни вақтда LG ҳатто дунё бўйлаб смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг топ-10 лигига ҳам кирмайди. 2020 йилда компания 7,2 миллион дона смартфон ишлаб чиқарган — асосий рақиблар бир—икки ҳафтада шунча смартфон сотади. 2014 йилда эса LG Xiaomi билан бир қаторда смартфон сотарди — қарийб 70 миллион.

Шунга қарамай, LG 2021 йилда бир нечта смартфонларини тақдим этишга улгуради. CES 2021 кўргазмасида компания букланадиган дисплейга эга LG Rollable’ни намойиш этган — миш-мишларга кўра, у март ойида сотувга чиқади. Шунингдек, компаниянинг бошқа кўплаб бизнесларида қолади — дисплей ва бошқа эҳтиёт қисмлар, телевизорлар, маиший буюмлар ва ҳоказо ишлаб чиқариш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG смартфонлар бозоридан кетмоқда