BankMyCell компанияси иккиламчи бозордаги смартфонлар нархи бўйича катта тадқиқот ўтказди. Улар қайси моделлар вақт ўтиши билан тез арзонлашиши ва қайсиларини икки—уч йилдан кейин анча фойдали нархга сотиш мумкинлигини аниқлашга муваффақ бўлган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Таҳлилчиларнинг хулосасига кўра, Android флагманлар иккиламчи бозорда iPhone’лардан кўра икки баробар тезроқ арзонлашади. Масалан, икки йилдан сўнг, Apple смартфони дўконда 35 фоиз арзонроқ нархда сотилса, Samsung’да бу кўрсаткич — 60 фоиз бўлади. Шу билан бирга, ҳамёнбоп Android смартфонлар янада тез арзоналашади — икки йилдан сўнг, уларнинг қиймати 75 фоизга тушиб кетади, тўрт йилдан кейин эса 95 фоизга.
Қуйида тўрт йил давомида иккиламчи бозордаги смартфонлар нархининг ўзгариши батафсил тасвирланган график келтирилган:
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Android-смартфонлар ишлаб чиқарувчи брендлар ўртасида нархлар турлича тезликда тушади. Масалан, LG ва Nokia Samsung’дан кўра секинроқ арзонлашади. Иккиламчи бозорда энг секин арзонлашадиган моделлар HTC смартфонлари — бу компания янги флагманлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани ва фақат ҳамёнбоп моделларни қолдирганига боғлиқ бўлса керак.
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Тадқиқотга кўра, 1100 долларга iPhone 12 харид қилинса, уни икки йилдан сўнг, 750 долларга сотиш мумкин. Бу пулга яна озгина қўшиб янги смартон харид қилса ҳам бўлади. Агарда 1000 долларга ҳозирда Galaxy S21 харид қилинса, уни икки йилдан сўнг, 470 долларга сотишга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”