Фото: «Online Tech Tips»
YouTube «клиплар» (Clips) функциясини синовдан ўтказяпти — унга кўра, одатий видеолар ва тўғридан-тўғри трансляциялардан исталган қисмини қирқиб олиб, бошқа фойдаланувчиларга улашиш мумкин.
«Клиплар» тайм-кодлардан қулайроқ: видеонинг ўзингизга керакли қисмини ижтимоий тармоқлар орқали тарқата оласиз, сайтга жойлайсиз, электрон почтада жўнатишингиз ёки унга ҳавола яратишингиз мумкин. Битта клипнинг узунлиги 5–60 сонияни ташкил этади.
Янги функция ҳозир альфа-тестлаш босқичида, чекланган фойдаланувчилар учун очиқ, дейилади сервис вакиллари ахборотида. «Клиплар»ни ҳам ҳозирча YouTube видеохостингининг веб-талқинида яратиш мумкин, мобил иловаларда бу имконият кейинроқ пайдо бўлади.
Янги функцияни қуйидаги ролик мисолида синаб кўриш мумкин. Бунинг учун «Клип яратиш» («Создать клип») тугмаси босилади ((дизлайк белгиси ёнида жойлашган), вақт чегаралари танланади, сарлавҳа қўйилади (140 белгигача), сўнгра «Клипни улашиш» («Поделиться клипом») тугмаси босилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади