18:18 / 06.02.2021
2 521

Xiaomi’нинг инқилобий смартфони тақдим этилди (фото)

Xiaomi’нинг инқилобий смартфони тақдим этилди (фото)
Фото: IXBT
5 февраль куни Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги инқилобий смартфонини тақдим этди. У тўрт томони ҳам анча букилган «шаршара-экран» билан жиҳозланган, деб хабар беради IXBT.

Xiaomi компанияси бош директори Лей Сзюн Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали янги қурилманинг тақдимоти бўлиб ўтишини эълон қилганди. Тизер гап эгилувчан смартфон ҳақида кетаётганига шама қилганди.

Xiaomi’нинг маълум қилишича, қурилма барча томони 88 даража бурчак остида букилган инқилобий экрандан фойдаланмоқда. Афтидан, смартфон ёнлари ҳам экран билан қопланган (корпус бурчакларидан ташқари), бундан ташқари, унинг ҳеч қандай тугма ва тешиклари йўқ. Янги қурилмани яратишда компания бутун дунё бўйлаб 46 та патентни рўйхатдан ўтказган.

Фото: IXBT
Смартфонда тўрт томони букилган «шаршара-экран»дан фойдаланилган, аммо бу каби шаклдаги дисплейни ишлаб чиқариш ҳақиқатан қийин жараён ҳисобланади. Xiaomi шишага Цельсий бўйича 800 даража ва юқори босимда ишлов берадиган ўз қурилмасини яратган.

Фото: IXBT
Смартфонга экраности фронтал камера ўрнатилган, овоз экран вибрацияси орқали узатилади, шунингдек, у симсиз қувватланиш ҳамда бошқа қатор инновацион технологияларга эга.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь бошларида таниқли Ice Universe ники остидаги инсайдер Xiaomi’нинг навбатдаги флагмани 2020 йил охирига қадар намойиш этилишини, Xiaomi Mi 11 номига эга бўладиган қурилма «шаршара-экран» билан жиҳозланишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi’нинг инқилобий смартфони тақдим этилди (фото)