Фото: Elle
Мода олами ҳамиша ўзига хослик тарафида бўлган. New Balance бренди мана шундай эксперимент қилишдан қўрқмайдиган ихлосмандлар учун ҳар икки пойида ҳам кичик чарм чўнтаклари бор X-Racer кроссовка моделини тақдим қилди.
Бундан аввал Тэрвис Скотт ва Air Jordan 2021 йил март ойида тақдим қилган чўнтакли коллабрация кўпчиликнинг қизиқиши ва ушбу деталь нима учун керак деган саволлар туғилишига сабаб бўлган. Ишлаб чиқарувчилар эса бу саволга ҳаммаси оддий экани ва алоҳида бир хусусияти йўқлигини маълум қилган.
Фото: Elle
Уларнинг айтишича, мазкур чўнтакларга катталиги кафтдан кичкина бўлган буюм ва нарсалар масалан, қулоқчин ва калитларни солиб қўйиш мумкин. Takashi Murakami Porter эса бундай моделларни янада такомиллаштиришга қарор қилди. Натижада бир эмас бешта чўнтаги бор оёқ кийимлар ишлаб чиқарди.
Фото: Elle
Трендларнинг фаол ўзгариб туришидан келиб чиқилса, чўнтакли кроссовкалар мазкур мавсумда долзарб бўлишига шубҳа йўқ. Кўпчиликнинг кўзи ўрганмаганига қарамай, мода ихлосмандлари ва street style юлдузлари аллақачон мазкур пойабзалларни синаб кўришга киришган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”