14:40 / 24.03.2021
2 433

iPhone 13 модели қачон тақдим этилиши маълум бўлди

iPhone 13 модели қачон тақдим этилиши маълум бўлди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Wedbush таҳлилчиси Дэниэл Айвз iPhone 13 смартфонлари серияси 2021 йил сентябрининг учинчи ҳафтасида тақдим этилишини маълум қилди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru. У ўз прогнозларида етказиб бериш занжиридаги маълумотларга таянмоқда.

Тақдимот октябрь ойининг бошида кўчирилиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Таҳлилчининг сўзларига кўра, бу маҳсулот моделининг давом этаётган созламаларига боғлиқ.

Apple одатда янги iPhone’ларини сентябрда тақдим этади, бироқ iPhone 12’нинг бутун линейкаси тақдимоти 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтганди. Бунга асосан коронавирус пандемияси оқибатида ишлаб чиқаришда юзага келган узилишлар сабаб бўлган. Эндиликда етказиб бериш занжири яхши ҳолатда, шу сабабли Apple сентябрь ойидаги тақдимотларига қайтиши мумкин.

Смартфон Apple бир кристалли А15 тизимида яратилади. Қурилма яхшиланган бармоқ изи сканерига эга бўлади: эски моделларда бунинг учун экран остидаги алоҳида Home тугмасидан фойдаланилган бўлса, iPhone 13’да бу экранга ўрнатилади.

Шунингдек, тахминларга кўра, Apple 1 терабайт ички хотирага эга биринчи iPhone’сини ҳам тақдим этади. Қурилма дизайнига келинадиган бўлса, iPhone 13’даги «қирқим» кичраяди, фронтал камера яхшиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone 13 модели қачон тақдим этилиши маълум бўлди