16:06 / 28.03.2021
3 333

Сув ўтказмайдиган Samsung Galaxy А52 5G сотувга чиқди

Сув ўтказмайдиган Samsung Galaxy А52 5G сотувга чиқди
Фото: IXBT
Ўтган ҳафта Samsung Electronics компанияси Samsung А52 ва А52 5G смартфонларини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди. Бешинча авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи қурилмалар 26 мартдан сотувга чиқди, деб ёзади IXBT.

Хитойда смартфонларнинг тезкор хотираси 8 Гб, ички хотираси эса 128 Гб бўлган версияси 460 доллардан таклиф этилмоқда, 8/256 Гб бўлган версия нархи 520 долларни ташкил этяпти. Дастлабки харидорларга тўлиқ симсиз бўлган Galaxy Buds наушниклари совға тариқасида берилади.

6,5 дюймли Super AMOLED дисплей 120 герцли янгиланиш частотасига эга. Юқори ёрқинлик режимида ушбу панель 800 кд/квадрат метрга етиши мумкин. Дисплей Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган, смартфон корпусининг ўзи IP67 стандарти бўйича ҳимояга эга. Аккумулятор сиғими — 4500 мА/соат.

Смартфоннинг асосий камераси 64 мегапикселли ва F/1,8 диафрагма объективли датчик билан жиҳозланган. У тасвирни оптик барқарорлаштириш (OIS) ва Tetra-binning технологиясига эга. Гап ўлчами 0,8 микрометр бўлган тўртта қўшни пикселлар биттага жамланиши ҳақида кетмоқда. Одатдаги ҳолатда камера 16 мегапиксель тиниқликдаги суратларни олади, бироқ 64 мегапикселли суратларни ҳам олиши мумкин.

Фото: IXBT
Тунги режим 12 та кадр олади ва уни битта ёрқин тасвир сифатида бирлаштиради, шу билан бирга, оптик барқарорлаштиргич ишлайди. Асосий камера сониясига 4К сифатли 30 та кадрни ёзиб олишга қодир. Шунингдек, 12 мегапикселли ўта кенг бурчакли, 5 мегапикселли макро ва чуқурликни ўлчашга мўлжалланган камералар мавжуд.

Samsung А52 5G модели Snapdragon 750G процессорида ишлайди, Android 11 базасида бошқарилади. 32 мегапикселли селфи-камерада қурилмани блокдан чиқаришда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, экран остида бармоқ изи сканери ҳам бор. Телефон нуашниклар учун 3,5 миллиметрли разъём ва Dolby Atmos функцияли стереодинамикларга ҳам эга бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сув ўтказмайдиган Samsung Galaxy А52 5G сотувга чиқди