07:30 / 01.04.2021
2 945

Жаҳон смартфонлар бозорида савдолар бўйича етакчи яна ўзгарди

Жаҳон смартфонлар бозорида савдолар бўйича етакчи яна ўзгарди
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Жанубий Кореянинг Samsung гиганти февраль ойидаги смартфонлар савдоси бўйича яна етакчилик позициясини қайтариб олди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Strategy Analytics ҳисоботига кўра, компания 2020 йилнинг тўртинчи чорагида iPhone 12 сериялари бўйича биринчи ўринни эгаллаган Apple’ни ортда қолдирган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Samsung компанияси 2021 йилнинг февралида 24 миллион дона смартфон сотган бўлиб, бу бозордаги улушининг 23,1 фоизини ташкил этади. Apple эса 23 миллион дона қурилма сотган — бозордаги улуши 22,2 фоиз.

Ўтган ойда Xiaomi смартфонлар савдоси бўйича учинчи ўринни эгаллаган — бозордаги улуши 11,5 фоизни ташкил этган. Унинг ортидан Vivo ва Oppo компаниялари мос равишда 10,6 фоиз ва 8,5 фоиз кўрсаткичлар билан ўрин олган.

Январь ойида Samsung жаҳон бозорида 15,6 фоиз улушга эга эди, Apple’да эса 25,4 фоиз бўлганди. Таққослаш учун, Samsung смартфонлар етказиб бериш бўйича ўтган йилга нисбатан 26 фоиз, 2019 йилнинг февралига қараганда эса 12 фоизга кўпроқ натижани қайд этган.

Жанубий Корея гиганти январь ойида Galaxy S21 линейкаси доирасида Galaxy S сериясидаги флагман смартфонларини тақдим этган. Бу компанияга бозордаги улушини оширишга ёрдам берган. Шунингдек, АҚШ санкциялари таъсирида Huawei’нинг улушини қисқариши ҳам натижаларга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жаҳон смартфонлар бозорида савдолар бўйича етакчи яна ўзгарди