Фото: «Temnaya FAZA»
Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи Никита Поддубнов исмли блогер қиммат ёқилғи талаб этилмайдиган машинани яратишга қарор қилди. Натижада оғирлиги 150 килограммга етадиган «Фазан» — қўлбола автомобиль пайдо бўлди ва унинг ҳаракатланиши учун фақат қуёш энергияси талаб этилади, деб хабар беради Motor.
«Фазан» — 23 ёшли петербурглик йигитнинг биринчи автомобиль лойиҳаси ва ҳатто биринчи электрокари эмас. Икки йил олдин Никита дўстлари билан «Москвич»ни тўлиқ «яшил» автомобилга айлантирган эди. Бироқ машина жуда оғир бўлган ва ҳаракатланиш учун кўп энергия талаб қилган.
Поддубновнинг янги ихтиросида бу каби камчиликлар йўқ: «Фазан»нинг оғирлиги 150 килограмм, батареяларини қуёшга тўғирлаш учун уни кўтариш ва бир жойдан иккинчисига силжитиш осон. Автомобиль асосини баггининг роми ташкил этади. Муҳандис йигит унга мопед ғилдираклари ва алюминий профиллардан пайвандланган кузов каркасини кийгизган. Енгил кузов панеллари алюминийли композит листлардан қирқилган.
Фото: «Temnaya FAZA»
Ойна ва эшиклари йўқ қўлбола машина салонига пластик ўриндиқ ва велосипед рули ўрнатилган. Аввалига блогер ўз ихтиросига картинг рулини ўрнатган, бироқ у жуда кичиклик қилган — буриш қийин ва бошқаришни мураккаблаштирган.
Музқаймоқ сотадиган мобил дўконни ёдга соладиган бурчаксимон конструкцияга тўртта аккумуляторни қувватлантирадиган учта қуёш панели ўрнатилган. Уларни тўлиқ қувватлантириш учун Поддубновнинг сўзларига кўра, тўққиз соат керак бўлади. Шундан сўнг, «Фазан» соатига 30 километр тезликда олти соат ҳаракатлана олади. Қуёш чарақлаб турган ҳавода автомобиль батареяларсиз ҳам ҳаракатлана олади.
Фото: «Temnaya FAZA»
Никита Поддубнов ёзга қадар «Фазан»ини такомиллаштириб, уни тўлақонли автоуйга айлантириш ниятида. Узунлиги икки метр келадиган ухлаш жойи тайёрлаб қўйилган: оёқни юкхонага узатиб, полнинг ўзида ётиш мумкин. Бироқ ҳали қилинадиган ишлар кўп, блогер ўз машинасида Россиядан Хитойга қадар боришни — 3 минг километрни босиб ўтишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”