Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика патологик анатомия марказига Япониянинг нуфузли JEOL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган JEM-2100Plus русумдаги замонавий трансмиссион электрон микроскоп олиб келинди. Махсус микроскопни келтиришдан мақсад мамлакатда коронавирус ҳамда бошқа касалликларга қарши самарали кураш, аниқ ташхис ва улар устида юқори технологик илмий тадқиқотларни амалга ошириш эканлиги таъкидланган.
«Янги трансмиссион электрон микроскоп 1 нанометрли тузилмани миллион марта катталаштириб, 1 миллиметр даражада кўрсатади. Масалан: 100 нанометрли коронавирусни миллион марта катталаштириб, 10 см қилиб кўрсатади. Ҳозирда ундан тўлиқ фойдаланиш ва илмий тадқиқот ишларини бажариш йўлга қўйилди.
15 апрелдан бошлаб юртимиздаги барча тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-амалий марказлар билан шартномалар тузилиб, тадқиқотлар бошлаб юборилди. 1 майдан бошлаб текширишга қабул қилинган биологик материалга махсус тартибда ишлов бериш, электрон микроскопда кўриб ўрганиш, электроннограммалар олиш, уларни илмий жиҳатдан тавсифлаб, эгасига қайтариш йўлга қўйилади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу замонавий микроскоп Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди