13:25 / 28.04.2021
2 266

Японияда ўз вақтида уйғонишга ёрдам берадиган дастур яратилди


Фото: Glamour
Японияда эрталаб уйғонишга қийналадиган ва шу сабабли ишга доим кеч қоладиган инсонлар учун мобил дастур яратилди. Mezamee ёрдамида фойдаланувчи уйдан вақтида чиқади, акс ҳолда у жарима тўлашга мажбур бўлади, деб хабар беради Glamour.

Дастур қуйидагича ишлайди: фойдаланувчи ўзининг пластик картасини унга боғлаб қўяди, Google Maps’да уй манзилини кўрсатади ва уйдан чиқиш вақтини белгилайди. Агарда фойдаланувчи белгиланган вақтда уйдан 100 метр узоқликка қадар етиб бормаса, унинг ҳисобидан пул ечиб олинади. Жарима миқдорини эса фойдаланувчининг ўзи белгилайди.

Мобил дастур фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сўрашига қарамай, у японларга жуда ёқиб қолган. «Айрилиш мумкин бўлган маблағни танлаш мумкин экан, ажойиб», «Бойўғли бўлишдан қутиламан шекилли», «Мен кулганимга қарамай, рўйхатдан ўтдим. Омад тиланглар», деб ёзади фойдаланувчилар.

Дастурчилар келажакда Mezamee’га янги функцияларни қўшиш ниятида, масалан, вақтни бир ҳафта олдиндан белгилаш имконияти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда ўз вақтида уйғонишга ёрдам берадиган дастур яратилди